Илк бор “Ҳизбуллоҳ” ва Исроил пиёда аскарлари тўқнашди

Олам

image

“Ҳизбуллоҳ” илк бор Исроил армиясининг пиёда кучлари билан тўқнашувга киришди. Ушбу жанг Исроилнинг Ливанда ерусти ооперациясини бошлаши билан боғлиқ бўлиб, мамлакат жанубидаги Одайсcе қишлоғи яқинида содир бўлган. Бу ҳақда “Tasnim News” хабар берди.

Хабарга кўра, бугун, 2 октябрь куни тонгда “Ҳизбуллоҳ” кучлари Одайсcе қишлоғига киришга уринган Исроил пиёда кучлари билан тўқнашган ва уларга талафот етказиб, чекинишга мажбур қилган.

“Ливан кучлари мамлакат жанубида Исроил пиёда кучлари билан тўқнашди. “Исломий қаршилик” аскарлари Исроилнинг душман пиёда кучлари билан тўқнашувга киришиб, уларни Одайсcе қишлоғига, Халлет ал-Маҳафар ҳудудидан киришга уринган пайтда мағлубиятга учратиб, уларни ортга чекинишга мажбур қилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Ливан жанубидаги чегарада “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатига қарши чекланган ерусти рейдларини бошлагани ҳақида хабар берган эди. Ушбу рейдларга 98-дивизия, десантчилар ва Исроил армиясининг 7-бригадаси зирҳли техникаси жалб қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил “Ҳизбуллоҳ”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made