Илҳом Алиев Путин билан учрашиш учун Россияга келяпти

Олам

image

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ичши ташриф билан Россия Федерациясига келмоқда. Бугун, 20 июль куни Президентлар Владимир Путин ва Илҳом Алиев ўртасида музоралар бўлиб ўтади. 

Учрашувда президентларнинг Россия-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг муҳим масалаларини савдо, сармоявий ва гуманитар ҳамкорликка эътибор қаратиб, кўриб чиқиши кутилмоқда.

Шунингдек, долзарб минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилгани айтилмоқда. Путиннинг Матбуот котиби Песковга кўра, “Асосий эътибор Россия, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарларининг Тоғли Қорабоғ тўғрисидаги 2020 йил 9 ноябрь ва 2021 йил 11 январдаги келишувларини амалга ошириш, шу жумладан, озод қуилинган ҳудудларни ривожлантириш, иқтисодий ва ва транспорт алоқалари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга қаратилади”. 

Икки томонлама муносабатлар 

Охирги бор икки Президентнинг юзма-юз учрашуви жорий йилнинг январь ойида, Алиев Москвага Қорабоғ можароси бўйича музокараларда қатнашиш учун келганида бўлиб ўтган эди. Бошқа тадбирлардан ташқари, Путин озарбайжонлик ҳамкасби билан икки томонлама суҳбат ўтказган.

Ўшанда Президентлар Қорабоғдаги вазият, Россия Федерацияси ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш масалаларига тўхталган. Россия раҳбари Жанубий Кавказдаги келишув икки томонлама ҳамкорликка фойда келтиради ва мамлакатларга "нафақат иқтисодиётда, балки гуманитар соҳада муносабатларни янада яқинроқ, янада тизимли асосда ўрнатиш" имконини беришига умид билдирганди. 

Бундан ташқари, Путин ва Алиев мунтазам равишда телефон орқали мулоқот қилиб туришади. Шундай мулоқотларнинг охиргиси жорий йилнинг 23 июнь куни бўлиб ўтди. Унда Жанубий Кавказда иқтисодий алоқаларни ва транспорт алоқаларини тиклаш бўйича уч томонлама форматдаги ишларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилганди. Озарбайжон Президенти матбуот хизмати хабар қилганидек, Алиев ва Путин "Россия-Озарбайжон стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш учун ўзаро келишувни тасдиқлаганлар" ва турли даражадаги алоқаларни давом эттиришга келишиб олганлар.

Россия ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар

Путин бир неча бор таъкидлаганидек, Россия ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар жуда муваффақиятли ривожланмоқда. Бу биринчи навбатда иқтисодий таркибий қисмга тааллуқлидир.

Хусусан, икки мамлакат савдо соҳасида фаол ҳамкорлик қилмоқда. Шундай қилиб, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2021 йилнинг биринчи ярмида 1,3 миллиард доллардан ошди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 фоизга кўпдир. 

Биринчи ярим йилликнинг натижаларига кўра, Россия Озарбайжоннинг савдо шериклари орасида Италия ва Туркиядан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди. Шу билан бирга, Россия Федерацияси Озарбайжон маҳсулотларини импорт қиладиган мамлакатлар орасида этакчи ҳисобланади, унинг улуши январь-июнь ойларида республика томонидан олиб кириладиган барча товарларнинг 17,14 фоизини ташкил этди. 

Қорабоғ атрофидаги вазият

Тоғли Қорабоғ атрофидаги можаро зонасидаги вазият 2020 йил 27 сентябрда у ерда фаол жанговар ҳаракатлар бошланганда кескинлашди. Ўша йилнинг 9 ноябрида Россия Президенти Владимир Путин, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян томонидан имзоланган уч томонлама баёнот можаро зонасида ҳарбий ҳаракатларнинг тўлиқ тўхташига имкон яратди. Озарбайжон ва Арманистон томонлари эгаллаб олган позицияларида тўхташди, бир қатор ҳудудлар Баку назорати остига ўтди, Россия тинчликпарвар кучлари алоқа линияси ва Лочин йўлаги бўйлаб жойлаштирилди. 

Жорий йилнинг 11 январь куни раҳбарлар Москвада учрашдилар. Унда томонлар минтақада транспорт-иқтисодий алоқаларни ўрнатишга эътибор қаратадиган уч мамлакат бош вазирлари ўринбосарлари даражасида ишчи гуруҳ тузишга келишиб олдилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Илҳом Алиев

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг