Илҳом Алиев Кремлда. Путин Озарбайжон Президентини Қурбон ҳайити билан табриклади

Олам

image_2021-07-20_21-46-36

Аввалроқ Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ишчи ташриф билан Россия Федерациясига бораётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 20 июль куни Озарбайжон Президентининг самолёти Россия пойтахти Москвадаги Внуково-2 халқаро аэропортига муваффақиятли қўнди. Озарбайжон Президенти Матбуот хизматининг маълум қилишича , Илҳом Алиевни аэропортда Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко бошчилигидаги бир қатор расмийлар кутиб олган.

Владимир Путин Кремлда старт олган Россия – Озарбайжон давлат раҳбарларининг музокараларини Илҳом Алиевни Қурбон ҳайити байрами билан табриклашдан бошлаган.

“Ҳайит муборак! Байрамингиз муборак [Қурбон ҳайити]! Сизни табриклайман, барча энг эзгу тилакларни билдираман”, дейди Путин. Ўз навбатида, Илҳом Алиев ушбу илиқ қутловга миннатдорлик билдирган.

Путин сўзида давом этар экан, кейинги йил Россия ва Озарбайжон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлишини қайд этган.

“Келаси йили бизда катта байрам — дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги кутиб турибди”, дейди Россия Президенти.

Қайд этиш керакки, Озарбайжон давлат раҳбарининг Москвага ташрифи айнан Россия томонидан берилган таклифга биноан амалга оширилган. Албатта, Владимир Владимирович ўз сўзида  Илҳом Алиевга ташрифга розилик бергани учун раҳмат айтган.

«Келишга рози бўлганингиз учун миннатдорман. Худога шукур, муносабатларимиз коронавирусдан сўнг тикланмоқда, демак, авваламбор, иқтисодиёт. Ўтган йили маълум бир пасайиш юз берди, энди эса барқарор ўсиш ва тикланишнинг гувоҳи бўлмоқдамиз ”, дейди Путин.

Суҳбат чоғида икки томонлама алоқалар билан бир қаторда минтаавий масалалар ҳам муҳокама қилинди. Озарбайжон томони Тоғли Қорабоғ можаросидан кейинги давр иложи борича оғриқсиз бўлишининг тарафдори эканини маълум қилди.

«Биз можародан кейинги давр иложи борича дардсиз давом этишини таъминлашга атъий Шарор Чилдик. Мен буни биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан амалга оширамиз, деб ўйлайман ”, дейди Илҳом Алиев.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг