Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг қийин даврни бошдан ўтказяпмиз – БМТ Бош котиби

Олам

image
БМТ Бош котиби: “Урушларни тўхтатинг. Бизнинг умумий душманимиз – COVID-19” north_east

БМТ Бош котиби: “Урушларни тўхтатинг. Бизнинг умумий душманимиз – COVID-19”

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш кеча, 31 март куни пандемиянинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари ҳақида маъруза қилди. Унда коронавирус келтириб чиқарган глобал инқироз Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг қийин давр эканлигини айтди.

Унинг тушунтиришича, гап сайёрадаги барча инсонларга хавф солаётган касаллик ҳақида бормоқда. Бундан ташқари, коронавирус сабаб юзага келадиган иқтисодий таназзул ҳам инсоният ҳаётига жуда катта талофат етказади.

Гутерришнинг таъкидлашича, ушбу касалликнинг комбинацияси ва унинг иқтисодий таъсири беқарорликни кучайтиради, тартибсизликлар ва низоларни авж олдиради.

“Бу ҳақиқатан ҳам Иккинчи жаҳон урушидан бери бошимиздан кечирган энг оғир инқироз эканига далил бўла олади”, деди БМТ Бош котиби.

Шунингдек, у кўплаб мамлакатлар 5 трлн AҚШ доллари сафарбар қилинганига қарамай, ЖССТ кўрсатмаларига риоя қилмаётганини ташвиш билан гапириб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг