Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 млндан пул мукофоти берилади
Жамият
−
30 Март 2020
4459Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Унга кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 000 000 (ўн миллион) сўм миқдорида бир йўла пул мукофоти белгиланди.
Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Молия вазирлиги, Марказий банк, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофотининг тантанали топширилишини таъминлайди.
Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юкланди.
LiveБарчаси