Иккинчи уриниш. Turkish Airlines августдан Ўзбекистон билан авиақатновни тикламоқчи

Жамият 5468
image

Жорий йилнинг 1 июлидан Ўзбекистонга парвозларни тиклашини эълон қилиб, кейинроқ бу режаси амалга ошмай қолган Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпанияси яна бир бор омадини синаб кўрмоқчи. Бу сафар хорижий авиакомпания 1 августдан Истанбул-Тошкент-Истанбул парвозларини тиклашни режалаштиряпти. Бу ҳақда ِ"Anadolu" агентлиги хабар берди.

Turkish Airlines`нинг август ойи учун парвозлар режасида 10 дан ортиқ давлатга халқаро рейсларни амалга ошириш кўрсатилган. 1 августдан авиакомпания Ўзбекистондан ташқари Россия, Қирғизистон, Саудия Арабистони, БАА, Ироқ, Ҳиндистон ва Миср каби давлатлар билан авиаалоқани тикламоқчи.

“Бу даврда сафарларни режалаштириш нақадар қийинлигини билган ҳолда сизларга саёҳат қилиш учун қулай имкониятлар таклиф этишдан хурсандмиз”, дейилади хабарда.

Авиакомпания шунингдек, 21 мартдан 31 августгача бўлган чипталар санасида чекаланмаган миқдорда ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини маълум қилган.

Turkish Airlines 1 августдан Шероз ва Табриз (Эрон), Бағдод, Арбил ва Сулаймония (Ироқ), Кувайт, Абу-Даби ва Дубай (БАА), Ар-Риёд, Даммом ва Жидда (Саудия Арабистони), Мумбай ва Нью-Дели (Ҳиндистон), Бишкек (Қирғизистон), Тошкент (Ўзбекистон), Константин ва Вахран (Жазоир), Александрия, Хургада ва Шарм ал-Шайх (Миср), Тунис, Дуала ва Яунде (Камерун), Найроби (Кения), Акра (Гана), Кейптаун ва Йоханнесбург (ЖАР), Дор-ус-Салом ва Занзибарга (Танзания) парвозларни тиклашни режалаштирган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 225
Рейтинг: 3
Теглар
t
×