Икки йиллик танаффусдан сўнг илк ўзбекистонлик Ҳаж зиёратчилари Мадинага етиб борди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 18 июнь куни тонгда икки йиллик танаффусдан сўнг Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига йўл олган ўзбекистонлик зиёратчилар эсон-омон муборак заминга етиб борди. Бу ҳақда Мусулмолар идораси Матбуот хизмати хабар берди.

“Ҳамюртларимизни саудиялик ташкилотчилар томонидан муносиб кутиб олди ва уларга юқори даражада хизмат кўрсатмоқда”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, зиёратчилар меҳмоналарга жойлашиб бўлганларидан сўнг ихлосу имон билан ибодатларни адо этишга киришди.

Маълумот учун, зиёратчилар 18-30 июнь кунлари Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Урганч-Мадина, Нукус-Мадина йўналишлари бўйича ҳаж сафарига кузатилади ва худди шу йўналишлар бўйича 14-31 июль кунлари Ўзбекистонга қайтиб келадилар. 

Бу йил энг кўп зиёратчилар Наманган шаҳрига тўғри келмоқда – жами 16 та рейсда 3916 йўловчи Ҳажни адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетади. Пойтахтдан Ҳажга отланганлар сони бироз камроқ – Саудия Арабистонига 15 рейсда 3587 нафар йўловчи кетиши кутилмоқда. Бортида 1209 йўловчи бўлган 5 та самолёт Қаршидан, Самарқанддан учта рейс ва 735 йўловчи, Бухородан 3 та рейс ва 717 та йўловчи, Урганчдан иккита самолётда 490 та йўловчи, Нукусдан битта рейс ва 246 та зиёратчи Ҳаж сафарига бориши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳаж

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг