Икки ёшли бола Damas уриб кетиши оқибатида вафот этди
Жамият
−
29 Апрель 2023
5184Наманганда икки ёшли бола Damas уриб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2023 йил 20 апрель куни соат 14:00 ларда Косонсой тумани “Ровот” МФЙ Ровот кўчаси ички йўлида 1966 йилда туғилган фуқаро Damas русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган 2021 йилда туғилган болани уриб юборган. Ҳодиса оқибатида жабрланувчи бош мия ёпиқ шикасти, пешона юз соҳаси шилинган жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, бола шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Нурмуҳаммад Файзуллаев