Икки вилоятда ер майдонларини сотмоқчи бўлганлар ушланди
3-саҳифа
−
12 Март
7404Андижон ва Тошкент вилоятларида ер майдонларини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.Я. фуқаро А.Х.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Янгийўл туманидаги “С.” ва “А.О.” ширкати аъзоларига тегишли бўлган 112 сотих ер майдонини 227 минг 400 доллар эвазига унинг номига расмийлаштириб олиб беришини ваъда қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 30 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Асака туманида фаолият юритувчи “О.Ё.” фермер хўжалиги иш юритувчиси Ф.А. ва “С.П.”фермер хўжалиги раҳбари И.С. ўзаро тил бириктириб, “О.Ё.” фермер хўжалигига узоқ муддатга сотиш ҳуқуқисиз ажратилган 30 сотих ер майдонини фуқаролар О.В. ва Х.Т.га ноқонуний йўл билан сотишга келишиб, гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари ёрдамида ер майдони ҳужжатларини расмийлаштириб беришни айтиб, 30 минг долларни олган вақтида қўлга олинган.
Департаментнинг Паркент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.М. қўшниси Б.У.нинг ишончига кириб, унга “Марказий” МФЙ ҳудудидаги 12 сотих ер майдонини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида расмийлаштириб олиб беришини ваъда қилиб, эвазига 31 млн сўм ва 3 минг долларни олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланган.
Текширув давомида М.М.томонидан 10 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
"Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь