Икки вилоятда кредитни чўнтагига урган корхона раҳбарлари аниқланди
Жамият
−
25 Май 2023
6426Сурхондарё ҳамда Фарғонада имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган оилавий корхона раҳбарлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, дастлабки ҳолат “Микрокредитбанк” АТБ Сурхондарё вилояти минтақавий филиалининг “Л.Т.” оилавий корхона раҳбари Х.Б. ва бошқалар тикувчиликни ривожлантириш учун ажратилган 622,9 млн сўм имтиёзли кредитни ўзлаштириб олган.
Шунингдек, шу банкнинг Фронт-офис бўлими собиқ бошлиғи А.У. ушбу мақсадсиз ишлатилган кредит қарздорликларини тўлаш учун янги хўжалик юритувчи субъект ташкил этган. Банкдан кредит олиб бериш эвазига оилавий корхона раҳбари X.Б.нинг 30 млн сўм нақд пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги маълум бўлган.
Шу билан бирга департаментнинг Фарғона туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ж.С.” оилавий корхона раҳбари Й.Қ. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан 23 нафар фуқарога иссиқхона қуриш ва чорва моллари етказиб бериш учун ажратилган 620 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси (фирибгарлик), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси