Икки вилоятда қурилиш бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди
Жамият
−
19 Январь 2021 7524 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Наманган ва Фарғона вилоятлари қурилиш бош бошқармаси бошлиқлари ўзгарди.
Қарорга биноан Дилшод Абдуғаниевич Ниязов Наманган вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бу лавозимда ўтган йил декабрь ойида ишдан олинган Саидаҳмад Султонов ўрнини тўлдирди.
Шунингдек, Акмал Умарович Раҳмонов Фарғона вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи лавозимига тайинланди.
Live
Барчаси
Ўзбекистон шакар импортини чеклади
27 Октябрь