Икки ўзбекистонлик Россияда бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди
Олам 21 Ноябрь 19:14
2238
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Россиянинг Воронеж вилояти Марказий туманида икки нафар Ўзбекистон фуқароси бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Тергов қўмитаси ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 109-моддаси 3-қисми (эҳтиётсизлик туфайли икки кишининг ўлимига сабаб бўлиш) билан жиноят иши очган. Мазкур модда билан айбдор 4 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.