Икки туман аҳолисига ажратилган кўмирни ўғирлаган шахс ушланди

3-саҳифа 6777
image

Жорий йилнинг 19 январь куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманида кўмир омборидан кўп миқдорда кўмир ўғирлагани аниқланди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Фарғона вилояти, Қўқон шахрида яшовчи, Олтиариқ кўмир омборида тарозибон бўлиб ишловчи, 1970 й.т. И.М. Олтариқ кўмир омборидан, Учкўпирик тумани, Каттақашқар қишлоғида яшовчи, 1990 й.т. М.Н.га тегишли HOWO русумли юк машинасига юклаб ҳеч қандай хужжатларсиз Андижон вилояти, Шахрихон тумани, Рахматёдгор МФЙ худудига бориб тўхтаганда аниқланиб ушланган.

Мазкур кўмир Олтиариқ ва Риштон тумани аҳолиси учун тарқатилиши керак бўлган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, И.М. Фарғона вилояти, Бағдод тумани, “Сойбўйи” МФЙ, Истиқлол кўчасида яшовчи, 1998 й.т. Қ.А.га ушбу 22 тонна 320 кг кўмир махсулотини келгусида ўз эхтиёжлари учун ишлатишлик мақсадида 1 кгни 303 сўмдан жами 6 млн 762 960 сўм эвазига сотганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 214
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×