Икки ой олдин 3 йилга қамалган собиқ ҳоким озод қилинди

Жамият

image

Аввалроқ Хоразм вилояти Урганч шаҳри собиқ ҳокими Шуҳрат Абдуллаев Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси 2-қисми “а”, “б” (ер бериш тартибини бузиш) бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, 3 йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида хабар берилган эди. Бироқ Абдуллаевга нисбатан жорий йилнинг 29 август куни амалдаги суд қарори ўзгартирилиб, у жарима жазоси асосида озодликка чиқарилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Қайд этилишича, Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судланган Абдуллаевнинг адвокатлари томонидан асоссиз судлангани ва унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлиги сабабли унга нисбатан оқлов ҳукми чиқариш ҳақидаги кассация шикоятлари ҳамда Хоразм вилоят прокурори томонидан айбига иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги ва етказилган моддий зарар қопланганлигини инобатга олиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш ҳақида келтирган протест асосида кассация тартибида кўриб чиққан.

Олий суд кассация инстанциясининг 29 августдаги ажримига мувофиқ юқоридаги суд қарорлари ўзгартирилиб, собиқ ҳокимга БҲМнинг 500 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Шу тариқа, протест тўлиқ, шикоятлар эса қисман қаноатлантирилган ва ҳокимнинг жазони ижро этиш жойларида қамоқдан озод қилиниши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шуҳрат Абдуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг