Икки нафар давлат хизматчиси пора олаётганда ушланди
3-саҳифа
−
17 Октябрь 2023
11841Тошкент вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида икки нафар давлат хизматчиси пора олаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда Давлат Хавфсизлик хизмати хабар берди.
Тошкент вилояти Янгийўл туман Солиқ инспекцияси катта инспектори ҳамда Янгийўл шаҳар Солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи ўзаро тил бириктириб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида аниқланган солиқ қарздорлигини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Янгийўл туман Солиқ инспекцияси катта инспектори сўралган пул маблағидан 4500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат назорати инспекцияси ходими қизилмия илдизини қайта ишлашга ихтисослашган хусусий корхонада содир бўлган ёнғин оқибатида вафот этган 2 ишчининг шартнома асосида қонуний ишлагани ҳақида хулоса бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
LiveБарчаси