Telegram
Биринчи билинг!
Олам
−
26 Сентябрь 2019
6045Кеча, 25 сентябрь куни Туркманистонда Халк Маслаҳати кенгаши йиғилишида мамлакат Парламенти раиси Гулшат Маммедова Президент Гурбангули Бердимуҳамедовга " Hormatly il ýaşulusy" унвонини бериш тўғрисидаги фармонни ўқиб эшиттирди. Бу ҳақда "Хроника Туркменистана" хабар бермоқда.
Унвон Давлат раҳбарига "мамлакатнинг мустақиллиги ва доимий бетарафлигини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси, давлат ва жамият олдидаги улкан хизматлари, янги даврнинг ёрқин ва ўйчан тамойилларини асослаб, ижобий давлатчилигимиз асосларини шакллантириш бўйича кенг қамровли самарали фаолияти учун" берилди.
Маълумот учун, Гурбангули Бердимуҳамедов 2011 ҳамда 2017 йилларда "Туркманистон Қаҳрамони" унвонини олган.
LiveБарчаси