Икки араб давлати дипломатик муносабатларни узди 

Олам

image

Жазоир Марокаш билан дипломатик алоқаларни узди. Бу ҳақда Жазоир Ташқи ишлар вазири Рамтан Ламамра маълум қилди.  

“Жазоир 24 августдан бошлаб Марокаш билан дипломатик алоқаларни узишга қарор қилди. Мустақилликка эришгандан бери Марокаш ҳар куни мамлакатимизга қарши ёмон ишларни амалга оширди”, деган Ламамра. 

Вазирнинг айтишича, Марокашнинг Жазоирга душманлиги “1963 йилги урушдан бери мақсадли бўлган”. У, шунингдек қиролликни иккита террорчи гуруҳ — Rachad ва МАК
билан алоқада бўлганликда айблаган. Таъкидланишича, Жазоир уларни ўрмонларни ёқишда айбдор, деб билади. 

Ламамра Марокаш разведка идораларини Жазоир расмийларига жосусликда айблаган.  

Таъкидланишича, икки давлат ўртасидаги асосий тортишув Ғарбий Саҳрои Кабир муаммоси ҳисобланади. Қўшни давлатлар бу ҳудуд бўйича қарама-қарши позицияга эга. 

Қайд этилишича, Жазоир Олий Хавфсизлик Кенгаши жорий йилнинг 18 августида Марокаш билан муносабатларни қайта кўриб чиқишга қарор қилганди. 

Жазоир Ташқи ишлар вазирлиги июль ойининг ўрталарида Марокашдаги элчисини чақириб олган ва Марокаш томонининг Кабилия вилояти ҳақидаги баҳсли баёнотлари ортидан маслаҳатлашувлар ўтказган. 

Маълумот ўрнида, Марокашнинг Нью-Йоркдаги элчихонаси Қўшилмаслик ҳаракатига аъзо давлатлар ўртасида “Кабилия халқларининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини” қўллаб-қувватловчи расмий ҳужжатни тарқатган. Марокаш маълумотларига кўра, минтақа “энг узун хорижий истило”ни бошдан кечирмоқда. Жазоир Ташқи ишлар вазирлиги эса бундай ҳаракатларни қоралаган ва Марокашни “бу хавфли ҳодиса” ҳақида тушунтириш беришга чақирган. 

Кабилия вилояти Жазоир шимолида жойлашган бўлиб, унда қадимий тили ва маданиятини сақлаб қолишга муваффақ бўлган 3,5 миллион кабил-берберлар яшайди. Мамлакатда бу минтақа ўз ҳукумати ва маданий мухторият ҳуқуқи учун марказий ҳукумат билан берберлар тўқнашувининг маркази ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жазоир Марокаш

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг