Ихтиёр Абдуллаевнинг суди тугади
Жамият
−
27 Сентябрь 2019
13216Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаевга нисбатан суд иши бошланган эди.
Бугун, 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Ихтиёр Абдуллаевга алоқадор жиноят иши бўйича ўтказилган суд қарори эълон қилиниши кутилмоқда.
Ўзбекистон ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва порахўрликда айбланган эди.
Маълумот учун, Ихтиёр Абдуллаев 2018 йилнинг 31 январидан 2019 йилнинг февралига қадар ДХХга раҳбарлик қилди.
У 2015 йилдан 2018 йилгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимида ишлаган. 2010 йилдан 2015 йилга қадар Олий Мажлис Сенати аъзоси бўлган.
QALAMPIR.UZ’га маълум бўлишича, Ихтиёр Абдуллаевни тергов қилиш ишлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви – Президент хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари – Триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров томонидан олиб борилган.
Эслатиб ўтамиз, Ихтиёр Абдуллаев иши Ўзбекистон ҳарбий судида кўриб чиқилди ва тамомила ёпиқ ҳолатда ўтказилди.
LiveБарчаси