Иқтисодий инқироз: Ливанда норозилик намойишлари авж олмоқда

Олам

image

Ливанда мамлакатнинг сўнгги ўн йилликдаги энг ёмон иқтисодий инқироздан чиқиб кетишини талаб қилган намойишлар давом этмоқда. Байрутдаги намойишчилар Кола, Cорниш Мазраа, Салим Салам, Карантина ва Каскас маҳаллаларидаги катта йўлларни ахлат қутилари билан тўсиб қўйди. Хавфсизлик кучларининг аралашувидан кейингина транспорт алоқаси тикланди.

Ливаннинг NNA агентлигининг хабар беришича, жанубдаги Сайда шаҳрида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди, натижада уч киши жароҳат олди. Намойишчиларнинг яна бир гуруҳи Ал-Арабий ҳудудида жойлашиб олган.

Шунингдек, Шимолий Триполи шаҳрида намойишчилар энергия таъминоти идораси биносига бостириб кириб, жамоаларни узлуксиз электр билан таъминлашни талаб қилган. Ливан ҳозирги кунда 1975-1990 йиллардаги фуқаролар урушидан бери энг оғир иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда.

Банклар мамлакатдан пул олиб чиқишни тўхтатиш мақсадида қаттиқ чекловлар қўйди. Ливанда 2019 йил 17 октябрдан бошлаб барча халқаро валюта трансферлари чекланган. Аҳоли доллар депозитлари учун маблағларни фақатгина қисмларга кўра олишлари мумкин.

Долларнинг расмий курси 1507 Ливан лирасига тенг бўлса-да, банклар Америка валютасини чекланган миқдорда 3900 лира курсида алмаштиради. Қора бозорда эса доллар 13 минг лирага тенг.


Мақола муаллифи

Теглар

инқироз Ливан

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг