Иқтисодий турғунликка учраган Британияда солиқлар оширилмоқда
Олам
−
11 Ноябрь 2022
4401Буюк Британия иқтисодиёти жорий йилнинг сентябрь ойигача бўлган уч ой муддат ичида яна пастлади. Ушбу турғунлик узоқ вақт давом этиши тахмин қилинмоқда. Британия Молия вазири Жерими Хант келаси ҳафтада солиқлар оширилиши ва бюджет харaжатлари қисқаришини маълум қилди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги ёзмоқда.
Бугун, 11 ноябрь кунги расмий маълумотларга кўра, учинчи чоракда иқтисодий ишлаб чиқариш 0,2 фоизга қисқарган. Бу таҳлилчилар башорат қилган 0,5 фоиздан камроқ. Аммо бу ялпи ички маҳсулотнинг 2021 йил бошидан бери биринчи пасайиши бўлган. Ўшанда пасайишга Британиядаги коронавирусга қарши қаттиқ чекловлар сабаб бўлганди. Уй хўжаликлари ва корхоналар ҳаёти жуда қийин аҳволда бўлган. Улар жиддий инқироз билан курашаётганди.
Британия иқтисодиёти ҳозирда пандемиядан олдинги ҳажмидан анча паст. У ҳали ҳам COVID инқирозидан сўнг тўлиқ тикланмаган иқтисод ҳисобланади. Шундай бўлса-да, Британия иқтисоди ҳамон дунёнинг кучли еттилигига киради.
“Resolution Foundation” таҳлил марказига кўра, пасайиш сармоядорлар қўрққанидан кичикроқ бўлса-да, бу Британияда охирги марта 1970 йилда кузатилган таназзулдан бери энг ёмон кўрсаткичдир.
Иқтисодий тадқиқотчи Жеймс Смитнинг айтишича, Британия иқтисодиёти кутилганидан камроқ қисқаргани Молия вазири Ҳант 17 ноябрдан солиқларни ошириш ва харажатларни камайтириш ҳақидаги баёнотига яхши фон бўлиб хизмат қилади.
Смитга кўра, вазир Жерими Ҳант Лиз Трасснинг қисқа вақт Бош вазирлик қилганидан сўнг, Британиянинг молиявий ва иқтисодий сиёсати ҳали ҳам кучлилигига ва муаммоларни тўғрилаш мумкинлигига инвесторларни ишонтириши керак.
“Молия вазири яшаш харажатлари инқирозини кучайтирмасдан ёки ҳаддан ташқари кўп бўлган давлат хизматига зарба бермасдан давлат молиясини барқарор йўлга қўйиш ўртасида мувозанатни сақлаши керак”, деган Смит.
Хант солиқлар ва харажатлар бўйича қаттиқ қарорлар қабул қилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантиришларини такрорлаган.
“Олдинда ишонч ва иқтисодий барқарорликни тиклаш учун ўта оғир қарорларни талаб қиладиган қийин йўл бор, деган хаёлга бормайман. Аммо узоқ муддатли, барқарор ўсишга эришиш учун биз инфляцияни ушлаб туришимиз, ҳисоб-китобларни мувозанатлашимиз ва қарзларни камайтиришимиз керак. Бошқа йўл йўқ”, деган Хант ўз баёнотида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь