Иқлим ўзгариши оқибатида 80 млн иш ўрни йўқолиши мумкин
Бу қизиқ
−
01 Июль 3481 2 дақиқа
Иқлим ўзгариши туфайли бугунги кунда инсониятнинг муносиб меҳнат қилиш ҳуқуқи хавф остида. Бу ҳақда Халқаро Меҳнат Ташкилоти вакили Мустафо Камол маълум қилди.
Унинг огоҳлантиришича, агар дунё ҳозирги экологик йўналишни давом эттирса, 2030 йилгача 80 миллион тўлақонли иш ўрни йўқолади.
Бугунги кунда жаҳон ишчи кучининг 70 фоизидан ортиғи – 2,4 миллиард киши иш жойларида ҳаддан ташқари иссиқлик таъсирига дуч келмоқда. Бу хавотирли статистик рақамлар иқлим инқирози кучайиб бораётган шароитда ишчилар учун кучли ижтимоий ҳимоя тизимларини яратиш зарурлигини таъкидлайди.
Мустафо Камол, шунингдек, фақат фавқулодда ҳолатларга жавоб бериш эмас, балки инсон ҳуқуқларига асосланган, институцион ёндашувларга ўтиш ва сармояларни ошириш кераклигини урғулайди.
Шу билан бирга, кам углеродли иқтисодиётга ўтиш ижобий натижалар ҳам келтириши мумкин: 2030 йилгача 100 миллиондан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши эҳтимоли бор.
БМТнинг инсон ҳуқуқлари ва иқлим ўзгаришлари бўйича махсус маърузачиси Элиза Моргера эса ёқилғидан (нефть, газ, кўмир) воз кечиш иқлимга инсоният томонидан етказилаётган зарарни камайтириш ва шу билан бирга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг энг самарали йўли эканини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сунъий интеллект (СИ) бутун дунё бўйлаб иш ўринларининг 40 фоизига таъсир кўрсатиши ва меҳнат унумдорлигини оширишга ёрдам бериши хабар қилинган эди. Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, автоматлаштириш иш ўринларининг йўқолишига олиб келиши мумкин.
Live
Барчаси