ИИВда навбатдаги тайинлов амалга оширилди
Жамият
−
13 Июль 2019
4339Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Марказий аппаратида раҳбарлик лавозимига тайинлов амалга оширилди.
Вазирлик Матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига подполковник Мансур Абдуғафурович Сатторов тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси раҳбарига ўринбосар тайинланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь