ИИВ украиналик қўшиқчи Жамалани қидирувга берди
Маданият-санъат
−
20 Ноябрь 2023
135432016 йилда “Евровидение” танловида ғолиб бўлган украиналик қўшиқчи Жамала (ҳақиқий исми Сусана Жамаладинова) жиноий айбловлар билан қидирувга берилган. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг қидирув маълумотларида хабар берилган.
“Сусана Алимовна Жамаладинова Россия Федерацияси Жиноят кодексининг моддаси бўйича қидирувга берилган”, дейилади маълумотлар базасида.
Маълумотлар базасида қидирув қайси модда бўйича олиб борилаётгани кўрсатилмаган.
Маълумотларга кўра, қидирув Россия армияси ҳақидаги сохта хабарларни тарқатиш иши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Жамала – қрим-татар асли украиналик қўшиқчи, 2016 йилги "Евровидение" танлови ғолиби. 2022 йил апрель ойида у 50 йил давомида Россияга кириш тақиқланган украиналик рассомлар рўйхатига киритилган.
LiveБарчаси