ИИВ тизимида олти нафар янги раҳбар тайинланди

Жамият 7333
image

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг кеча, 11 мартдаги шахсий таркиб бўйича буйруғи билан қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Қуйидагилар раҳбарлик лавозимларига тайинланди:

Подполковник Алишер Миритдинович Арслонов Ички ишлар вазирлиги Ташкилий департаменти Котибият бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Алишер Арслонов Ташкилий департамент мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси мурожаатларни туркумлаштириш ва назорат бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Рустам Эргашович Рўзиев Навоий вилояти Томди тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Рустам Рўзиев Навоий вилояти Хатирчи тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Маъруф Қобилжонович Шермуҳамедов Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Маъруф Шермуҳамедов Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Шерзод Хидирназарович Тоғаев Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Шерзод Тоғаев шу ернинг ўзида бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Элмурод Азатбекович Султанов Тошкент вилояти Зангиота тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Элмурод Султанов Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Майор Наврўз Зокиржонович Аманбаев Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Наврўз Аманбаев шу ернинг ўзида бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 189
Рейтинг: 3
Теглар
t
×