ИИВ Термиздаги портлаш бўйича маълумот берди

Жамият

image

Аввалроқ, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги кўп қаватли бинолардан бирида портлаш юз бергани, бунинг натижасида икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 9 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сурхондарёда содир бўлган мудҳиш воқеа юзасидан ахборот берди.

Унга кўра, кеча, 8 апрель куни соат 11:32 да Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри, “Дўстлик” маҳалласи Алишер Навоий кўчасида жойлашган 10-уйнинг ертўласида портлаш содир бўлган. 

Портлаш Термиз тумани “Мангузар” маҳалласида яшовчи, шаҳардаги “Термиз Орзу-омад” хусусий корхонаси раҳбари, 1983 йилда туғилган Имомалиев Бекзодга тегишли ҳожатхона қоғози (туалетная бумага) ва пенапластдан тайёрланган тайёр хом ашё (тяга) ҳамда халталанган алебастер қурилиш маҳсулоти сақланадиган омборхонада газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. 

Натижада ертўлага кириш жойидаги зинапоядан, шаҳарнинг Ибн-Сино кўчаси 118-уй 1-хонадонда яшаган, 1958 йилда туғилган Абдурахмонов Рахматуллонинг ва ички хонасидан Ангор тумани “Гулзор” маҳалласида яшаган, ушбу хусусий корхонада ишчи бўлиб ишлаган 1962 йилда туғилган Иномалиев Ражабларнинг куйган ҳолдаги жасадлари топилган.

Воқеа жойига Сурхондарё вилояти прокуратураси ва Ички ишлар бошқармаси раҳбар ходимлари чиқишиб, ҳолатни тезкор-тергов гуруҳи иштирокида батафсил ўрганмоқдалар.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Термиз

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг