ИИО тизимларида қўшимча штат бирликлари жорий этилади
Жамият
−
09 Ноябрь 2019
5173Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.
Лойиҳага мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати иштирокчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш ва Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” (кейинги ўринларда “Йўл харитаси деб аталади”) иловага мувофиқ тасдиқланади.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида аҳолига кўрсатилаётган айрим хизматларни такомилланиши “Йўл харитаси”да қуйидагича режалаштирилади.
Унга кўра, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида шартнома асосида (тадбиркорлик субъектлари билан) фаолият кўрсатувчи ички ишлар органлари ДЙҲХХ тизимларида қўшимча штат бирликларини жорий этиш.
Ички ишлар органлари ДЙҲХХ тизимларида шартнома асосида штат бирликларини жорий қилиш тартиби тўғрисида кенг жамоатчилик орасида тарғибот ва ташвиқот ишларини ташкил этиш.
Автотранспорт воситалари савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар (дилер) билан шартнома тузган ҳолда ички ишлар органлари ДЙҲХХ учун штат бирликларини жорий этиш ва тажриба тариқасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида автотранспорт воситалари савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар (дилер)да сотилган автотранспорт воситаларини бевосита жойи (автосалон)да давлат рўйхатига олиш тартибини жорий қилиш.
Масъул ижрочилар - ИИВ, ҚР ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ, вилоятлар ИИБлари ҳисобанади.
LiveБарчаси