ИИО ходимлари Қорақалпоғистонда ёш тадбиркорни калтаклагани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди
3-саҳифа
−
15 Август 2021
7797Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани, Манғит шаҳрида яшовчи ёш тадбиркор ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ҳолатга муносабат билдириб, бу маълумотлар ёлғон эканини таъкидлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ маълумотига кўра, жорий йилнинг 30 июнь куни тахминан соат 23:00 да Амударё тумани Манғит шаҳрида жойлашган истироҳат боғида “Ёшлар фестивали” ўтказилган. Тадбир якунланиб, фуқаролар тарқалаётган вақтда, шу ерда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари, 7-8 нафар ёшлар ўзаро жанжаллашаётганини кўриб, жамоат тартибини бузаётган фуқароларнинг шахсини аниқлаш мақсадида Амударё тумани ИИБга таклиф қилишган.
Ёшлар орасида фуқаро У.Н. ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай уларга фаол қаршилик кўрсатган. Фуқаро У.Н. ва унинг шериклари ИИБга олиб келинган ва навбатчилик қисмида, видеокамера тасвири остида тегишли профилактик суҳбат ўтказилиб, ҳуқуқбузарликлари тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Шундан сўнг, фуқаро У.Н. ИИБ биносидан чиқиб, Амударё тумани ИИБ профилактика инспекторлари Ж.Атаниязов ва А.Нагиметов уни ҳақоратлаб тан-жароҳати етказганлиги тўғрисида шикоят қилган.
Фуқаронинг шикояти прокуратура органлари томонидан ўрганилиб, туман ИИБ профилактика инспекторларининг ҳаракатларида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланманган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь