ИИО ходимлари Қорақалпоғистонда ёш тадбиркорни калтаклагани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди
Crime
−
15 August 2021 8423 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани, Манғит шаҳрида яшовчи ёш тадбиркор ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ҳолатга муносабат билдириб, бу маълумотлар ёлғон эканини таъкидлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ маълумотига кўра, жорий йилнинг 30 июнь куни тахминан соат 23:00 да Амударё тумани Манғит шаҳрида жойлашган истироҳат боғида “Ёшлар фестивали” ўтказилган. Тадбир якунланиб, фуқаролар тарқалаётган вақтда, шу ерда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари, 7-8 нафар ёшлар ўзаро жанжаллашаётганини кўриб, жамоат тартибини бузаётган фуқароларнинг шахсини аниқлаш мақсадида Амударё тумани ИИБга таклиф қилишган.
Ёшлар орасида фуқаро У.Н. ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай уларга фаол қаршилик кўрсатган. Фуқаро У.Н. ва унинг шериклари ИИБга олиб келинган ва навбатчилик қисмида, видеокамера тасвири остида тегишли профилактик суҳбат ўтказилиб, ҳуқуқбузарликлари тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Шундан сўнг, фуқаро У.Н. ИИБ биносидан чиқиб, Амударё тумани ИИБ профилактика инспекторлари Ж.Атаниязов ва А.Нагиметов уни ҳақоратлаб тан-жароҳати етказганлиги тўғрисида шикоят қилган.
Фуқаронинг шикояти прокуратура органлари томонидан ўрганилиб, туман ИИБ профилактика инспекторларининг ҳаракатларида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланманган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September