ИИББ тунги клубда содир этилган тартибсизликлар борасида баёнот берди

Жамият

image

Интернетда Тошкент шаҳардаги кўнгилочар масканлардан бирида бир нечта шахслар томонидан муштлашув келтириб чиқаргани тасвирланган видео тарқалган эди. Ушбу видео юзасидан ИИББ расмий сайтида маълумот берилди.

Хабар қилинишича, бу видеодаги ҳодиса 3 март куни Сергели туманидаги “Утопия” тунги клубида соат 2:00лар атрофида содир бўлган. Тасвирдан билиш мумкинки, бу муштлашувда ўнлаб йигитлар иштирок этган.

Тошкент шаҳар ИИББ маълумотларига кўра, ички ишлар органларига 3 март куни ҳам, ундан кейинги кунларда ҳам шаҳарнинг бирорта кўнгилочар масканларда тартибсизликлар юз бергани ҳақида ҳеч қандай маълумот келиб тушмаган. Бундан ташқари, муштлашув натижасида жабрланганлар ҳақида ҳам хабар йўқ.

Лекин, ИИББ ушбу видеоёзувга аниқлик киритиш ва видеонинг қаерда ва қачон тасвирга туширилганини аниқлаш мақсадида суриштирув ишларини олиб бормоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг