ИИББ Тошкент йўлларидаги эълонлардан огоҳлантирди (видео)

Жамият

image

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри кўчаларида наркосавдогарларга алоқадор эълонлар кузатилмоқда. Уларда Россияда катта маош тўланадиган иш таклифи ҳақида ёзилган. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси огоҳлантириш билан чиқди.

Қайд этилишича, эълонларда “Россияда 1000 долларга иш. Telegram дан бизга ёз”, деб ёзиб қўйилган. Бундай рекламалар асосан Telegram-канал, гуруҳ ёки бот рекламаси ҳисобланади. Уларда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг тузоғи мавжуд.

“Бундай эълонларни кўриб қолсангиз, дарҳол ички ишлар органларига мурожаат қилишингиз зарур. Асло бундай эълонларга алданиб қолманг. Улар наркографити деб аталади. Бунинг учун жавобгарлик белгиланган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятида 12,3 кг гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

эълон наркосавдогар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг