ИИББ ЙТҲ жойидан видео тарқатган шахсни қидиряпти

Жамият

image

Аввалроқ, Шайхонтохур туманидаги Абай ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасида Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси 25 ёшли Анвар Р. йўл ҳаракатини тартибга солиб турган ЙПХ инспекторини уриб юборган. ҳақида хабар берган эдик. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати мазкур ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берди.

Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ва матбуот-хизмати бугун эрталаб ЙТҲ натижасида жабр кўрган ЙПХ инспектори лейтенант Мурод Дадамуҳаммедовдан хабар олишди.

“Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Жўраев Р. Муродни даволовчи шифокор билан суҳбатлашганидан сўнг, ходимнинг ҳолати қониқарли эканлиги маълум бўлди. Генерал-майор ЙПХ инспекторига тезроқ шифо топишини тилаб, Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ва шахсий таркиби ходим ва унинг оиласига ҳар қандай ёрдам беришга тайёрлигини билдирди”, дейилади бошқарма хабарида.

Қайд этилишича, ходимни уриб юборган ҳайдовчи ҳам шифохонага келган. У бўлиб ўтган ҳодисадан афсусда.

Шу билан бирга, ЙПХ инспектори ЙТҲ жойида туширилиб, интернет тармоғига чиқарилган видеодан жаҳли чиққан. Лейтенант ИИББ бошлиғи номига видеони рухсатсиз интернетга жойлаган шахсга нисбатан чора кўрилишини сўраб, рапорт топширди.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи томонидан Ўз хавфсизлик хизмати ходимларига “мобиль оператори”ни шахсини аниқлаш ва унга нисбатан қонуний чора кўриш бўйича топшириқ берилди. Ушбу факт бўйича тўпланган фактлар прокуратура органларига тақдим этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

533

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг