“Ифлос, тилинг кесилсин”. Наманганда мактаб директори ўқувчи қизни ҳақоратлади (видео)
Жамият
−
19 Июль 2023
44997Ижтимоий тармоқда мактаб директори ўқувчи қизни рўмол ўраб келгани учун ҳақоратлагани акс этган видео тарқалди.
“Сенсирамай ўл, тилинг кесилсин, ота-онанг тарбия бермаган сенга. Ўқиб қўй олдин. Ифлос. Чақир, ота-онасини”, дея ҳақоратли сўзларини сочаётган директор аёлнинг видео тасвири ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ҳолат юзасидан Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати муносабат билдирди.
Келтирилишича, нохуш ҳолат 2022 йил сентябрь ойида Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги 43-умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган. Видео эса 2023 йил июль ойида ижтимоий тармоқларга чиқиб, кўпчиликнинг эътиборини тортган. Мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Қашқадарёда бир гуруҳ аёллар ўқувчи қизларни ҳақорат қилиб, уларнинг бир нечтасига тан жароҳати етказган эди.
LiveБарчаси