Қидирувдаги қиз қўлга олинган фоҳишалар орасидан топилди
Жамият
−
07 Февраль 2019 7841 1 дақиқа
Жорий ийлнинг 3 январь куни Мирзи Улуғбек тумани ИИБга 29 ёшли Салоҳиддин Б. мурожаат қилган. Йигит мурожаатида 21 ёшли синглиси Ҳолиса Б. уйдан чиқиб, бедарак йўқолганини маълум қилган.
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг маълум қилишича, Салоҳиддин Б. синглисини топишда ёрдам сўраган.
ИИББ ходимлари 6 январь куни кечаси профилактик тадбир давомида 13 нафар ижтимоий масъулияти кам аёллар (фоҳиша) қўлга олинган.
Қўлга олинганларнинг шахсини аниқлаштириш жараёнида қариндошлари қидираётган Холиса Б. ҳам уларнинг орасида экани маълум бўлган. Уларга қизнинг жойи ҳақида маълумот берилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь