Ички хотиржамлик: ТИВ Хитойдаги ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди
Жамият
−
27 Январь 2020
11894Хитойдаги вазият кескинлашиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Хитойда вақтинча ёки доимий бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат ва эслатма билан чиқди. Унда шундай дейилади:
“Хитой Халқ Республикасида коронавирусининг янги тури (2019-nCoV) оқибатида касаллик тарқалиши билан боғлиқ махсус эпидемиологик вазият туфайли Ўзбекистоннинг мазкур мамлакатдаги Элчихонаси қуйидагиларни тавсия этади:
• инфексия юқтириш хавфини олдини олиш мақсадида имкон қадар ўз турар жойларингизда сақланишни;
• жамоат жойларига чиқмасликни;
• нафас олиш органларида касаллик белгилари мавжуд бўлган одамлар билан мулоқот қилмасликни;
• махсус гигиеник ниқоблардан фойдаланишни;
• фақат иссиқ ва яхши пиширилган таомлар истеъмол қилишни;
• овқатланишдан олдин қўлларингизни яхшилаб ювишни;
• антисептик маҳсулотлардан фойдаланишни;
• ҳайвонлар олдига яқинлашишдан сақланишни;
• агар иситмангиз кўтарилиб, респиратор касаллик аломатларини сезангиз, дарҳол тиббий муассасага мурожаат қилишни.
Шунингдек, касаллик аломатлари бўлганда, Пекин шаҳридаги қуйидаги Тиббиёт клиникаларига мурожаат қилиб, шифокор кўригидан ўтишингизни маслаҳат берамиз.
Пекин шаҳридаги тиббиёт клиникалари рўйхати:
1. Beijing Ditan Hospital
Тел.: (010)84322000
2. Beijing You’an Hospital
Тел.: (010) 83997599
3. Fifth Medical Center of the People’s Liberation Army
Тел.: (010) 66947026
4. Beijing Puren Hospital
Тел.: (010) 87928000
5. Beijing Huimin Hospital
Тел.: (010) 63520892
6. Chuí Yángliǔ Hospital
Тел.: (010) 67700622
7. Beijing Haidian Hospital
Тел.: (010) 62583042
8. Beijing Fengtai Integrated Traditional Chinese and Western Medicine Hospital
Тел.: (010) 83876520
9. Beijing Shijingshan Hospital
Тел.: (010) 88689046
10. Beijing Jingmei Group General Hospital
Тел.: (010)69842525
11. Beijing Mentougou District Hospital
Тел.: (010) 69843251
12. Beijing Fangshan District Tuberculosis Hospital
Тел.: (010)61355939
13. Tongzhou District Beijing Luohe Hospital
Тел.: (010) 69543901
14. Beijing Shunyi District Hospital
Тел.: (010)69423220
15. Beijing Daxing District People's Hospital
Тел.: (010)60283006
16. Changping District
Тел.: (010) 69742328
17. Beijing Friendship Hospital
Тел.: (010) 89992020
18. Beijing Huairou Hospital
Тел.: (010) 69644822
19. Beijing Miyun District Hospital
Тел.: (010) 69043990
20. Yanqing District Hospital
Тел.: (010)69103020
Шу билан бирга, сизларга ушбу вазият бўйича Хитой маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасидан олинган маълумотларга амал қилишларингизни қатъий тавсия қиламиз.
Ўз навбатида, 2020 йил 27 январь ҳолатига кўра, Хитойнинг барча халқаро аэропортлари (Ухан шаҳри аэропотидан ташқари) ҳар доимгидек ўз фаолиятини давом эттираётганлигини таъкидлаган ҳолда, Ватанга қайтиш истагида бўлган барча Ўзбекистон фуқаролари Пекин-Тошкент, Урумчи-Тошкент, Сиан-Тошкент, Ченду–Тошкент йўналишлари ёки ўзлари учун маъқул бўлган бошқа авиамаршрутлар орқали Ўзбекистонга қайтишлари мумкинлигини билдирамиз.
БОҒЛАНИШ МАъЛУМОТЛАРИ
“Uzbekistan airways” АЖнинг Хитойдаги ваколатхонаси:
Мурод Тробов +86 184 0196 9633
Жамшид Кадиров +86 185 1850 7070,
Маҳаллий ходим:
+86 135 0205 8394 (Иван)
+86 186 0195 8683 (Лёша)
“Loong Air” авиакомпанияси вакили:
Маҳаллий ходим +86 180 6798 2211 (Денис)
Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги Элчихонаси консуллик бўлими:
Азиз Хилватов +86 138 1120 4471
Бобур Яхяйев +86 135 1102 4242
Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги Элчихонаси ходимлари:
Нуриддин Убайдуллаев +86 139 10 85 7245
Нодир Нурматов +86 158 1047 7270
Шухрат Умиров + 86 139 1175 4476
Рустам Назаров +86 138 0122 1452
Акмалхон Олимхонов +86 185 0017 0040
Мансур Ибрагимов +86 135 5220 7848
Сардор Сирожов +86 186 1812 9040
Аваз Камалов +86 178 1070 2707
Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, сизлардан турли миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларни тарқатмасликни, ҳис-ҳаяжонга берилмасликни ва хотиржамликни сақлашни яна бир бор сўраймиз”.
Сўнгги маълумотларга кўра, ХХРда коронавирусга чалинганлар сони 2,8 минг кишидан ошди, 81 киши вафот этди. Инфекция асосан Хубей провинцияси ва унинг маъмурий маркази Уханда кузатилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь