Ички ишлар органи ходими автоҳалокатга учраб вафот этди
3-саҳифа
−
07 Август 2023
23967Хоразм вилояти Урганч шаҳар Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (ИИО ФМБ) бошлиғи автоҳалокатга учраб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 4 август куни “Урганч – Хива” йўналишида юз берган. Урганч шаҳар бўйича ИИО ФМБ бошлиғи Ю.Т. га бириктирилган Lacetti русумли хизмат автомашинаси йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиб, бетон устунга урилган. Содир бўлган ЙТҲ оқибатида Т.Ю. ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов ҳаж сафарида автоҳалокатга учраган эди.