Ибрагимович устидан тергов бошланди

Спорт 5687
image

UEFA 39 ёшли швециялик футболчи Златан Ибрагимович устидан тергов бошлади. Бу ҳақда “Sports.ru” хабар бермоқда.

UEFA расмий сайтининг маълум қилишича, “Милан”нинг 39 ёшли ҳужумчиси Златан Ибрагимовичнинг букмейкерлик компанияларига алоқаси борлигини аниқлаш ва текширув ишларини олиб бориш учун инспектор тайинланган.  

Халқаро Футбол Федерацияси (FIFA) этика кодекси ва Европа Футбол Уюшмалари Иттифоқи (UEFA) интизомий қоидаларига кўра, фаолиятини давом эттираётган футболчилар учун букмейкерлик компанияси акциядори бўлиш тақиқланган. Агарда Ибрагимовичнинг айби тасдиқланса, у ҳар қандай футболга алоқадор фаолиятлардан уч йилгача четлатилиши, шу билан бирга тахминан 99 минг евро миқдорида жаримага тортилиши мумкин. 

39 ёшли Златанга ушбу жазо тайинланса , у катта эҳтимол билан футбол билан бутунлай хайрлашади.

Хабарларга кўра, Ибрагимович “Bethard” букмейкерлик компанияларидан бирининг акциядори ҳисобланади, шунингдек Златан 2018 йилда компаниянинг раҳбарларидан бирига ҳам айланган.

Маълумот учун, швециялик ҳужумчи яқинда “Милан” билан шартномасини бир йилга узайтирганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ибрагимович футболдан четлатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 181
Рейтинг: 2.9
t
×