Ибрагимович футболдан четлатилиши мумкин

Спорт

image
0:00
0:00
download

“Милан” клуби ва Швеция терма жамоаси хужумчиси Златан Ибрагимович букмекерлик бизнесида қатнашгани учун уч йилгача футболдан четлатилиши мумкин. Бу хақда “Aftonbladet” хабар бермоқда.

Манбага кўра,Ибрагимович букмекерлик компанияларидан бирининг акциядори ҳисобланади,шунингдек Златан 2018 йилда компаниянинг рахбарига хам айланган.

Халқаро Футбол Федерацияси (FIFA) этика кодекси ва Европа Футбол Уюшмалари Иттифоқи (UEFA) интизомий қоидаларига кўра, фаолиятини давом эттираётган футболчилар учун букмекерлик компанияси акциядори бўлиш тақиқланган.

Агарда Ибрагимовичнинг айби тасдиқланса, у хар кандай футболга алоқадор фаолиятлардан уч йилгача четлатилиши, шу билан бирга тахминан 99 минг евро миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 39 ёшли футболчи мавсум давомида 17 та ўйин ўтказиб, 15 та гол ва 2 та голли узатма амалга оширган.

 

Бокирхон Қосимхонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

279

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг