Ибн Сино туғилган қишлоқда янги туристик мажмуа қурилади

Жамият

image

Бухоро вилоятида туризмни ривожлантириш мақсадида бир қатор эътибордан четда қолган туризм объектлари таъмирланади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг бугун, 22 январь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида сўз борди. 

Қайд этилишича, Бухоро вилоятида 2021-2022 йиллар учун умумий қиймати қарийб 19 триллион сўм бўлган 713 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилган. Шундан 555 таси бу йил амалга оширилиши, 14 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Йиғилишда хизмат кўрсатиш соҳаси салоҳиятини тўлиқ ишга солиш, жумаладан, зиёрат туризмини янада ривожлантириш зарурлиги таъкидланди. Жумладан:
•    қадимий “Ғиждувон қўрғони”ни қайта тиклаб, очиқ осмон остидаги музей барпо этиш;

•    Вобкент туманида “Ширин” қишлоғини этнотуризм масканига айлантириш;

•    Пешку туманининг Афшона қишлоғида “Ибн Сино замонаси” мажмуасини ташкил этиш бўйича топшириқлар берилган. 

Шунингдек, Бухоро зардўзлиги ва заргарлиги халқаро фестивалини ўтказиш ташаббуси илгари сурилган. 

Сессияда ижтимоий соҳаларни ривожлантириш, янги таълим ва тиббиёт муассасалари ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Жорий йилда Бухорода Президент мактаби фаолият бошлайди. Математика, ахборот технологиялари, кимё-биология ва физикага ихтисослашган 16 та мактаб ташкил этилади. Шунингдек, 18 та мактабни реконструкция қилиш белгиланган.

Давлат раҳбари ўз нутқида ёшлар масалаларига алоҳида тўхталди.

“Ёшларда жуда кўп ғоя, интилиш бор. Уларга шароит яратиб, елкадош бўлсак, улар жуда катта куч, қудрат, имконият ва келажак эгаси бўлади”, дея таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.

Сессияда инфратузилмани ривожлантириш, ичимлик суви ва оқова тармоғини яхшилаш, йўллар қуриш ва таъмирлаш бўйича ҳам вазифалар белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Мирзиёев ушбу йиғилишда Бухоро вилояти республикасининг бошқа вилоятларига нисбатан риовжланишдан 10 йил ортда қолганини айтган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Абу али ибн Сино

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар