IBA ЖЧнинг энг яхши боксчи ва жамоасини эълон қилди

Спорт

image

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) икки ҳафта давомида Тошкент шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг турли номинацияларида энг яхшиларни тақдирлади.

-51 кг вазнда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов IBA томонидан Жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси сифатида эътироф этилди.

Мусобақа якунларига кўра, Тўлқин Қиличев мураббийлигидаги Ўзбекистон жамоаси ЖЧнинг энг яхши жамоаси деб топилди.

Маълумот учун, мусобақа мезбонлари турнирда 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза, жами 9 та медаль умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди. 4 та олтин ва 1 та кумуш медалга эга чиққан Қозоғистон жамоаси умумжамоа ҳисобида 2-ўринни банд этган бўлса, 2 та олтин ва 4 та бронза медали билан Россия жамоаси 3-ўрин соҳибига айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳасанбой Дўсматов Тўлқин Қиличев Халқаро бокс ассоциацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made