“Humo arena”даги тарбиясиз тик-токерлар концерти бекор қилинди

Маданият-санъат

image
0:00
0:00
download
Бесоқолбозлик тарғиботчилари Тошкентда концерт бериши ортида ким турибди? north_east

Бесоқолбозлик тарғиботчилари Тошкентда концерт бериши ортида ким турибди?

Аввалроқ, 18-25 декабрь кунлари ўтказилиши режалаштирилаётган “Ўзбекистон ёшлари форуми” “Humo arena” комплексида "Тik Tok Fest" шоу-концерт дастури билан якунлаши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Кўплаб танқидлар, жамоатчиликнинг эътирозларидан сўнг, ушбу шоу дастури бекор қилинди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги Матбуот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров маълум қилмоқда. 

Унинг қатъият билан таъкидлашича, “Humo arena” режалаштирилган хорижий тик-токерлар иштирокидаги концерт ўтказилмайди.

“Ижтимоий тармоқларда 2021 йил 25 декабрь куни пойтахтимиздаги “Humo arena” саройида хорижий тик-токерлар иштирокида концерт бўлиб ўтиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди ва жамоатчиликнинг кескин норозилигига учради.

Мазкур вазият бўйича ўрганишлар олиб бордик ва концерт бекор қилинганлигини маълум қиламиз.

“Humo arena” масъулларининг маълумот беришича айнан шу куни саройда бошқа тадбир ўтказилади”, деб ёзади ўз баёнотида Абдуқодиров. 

Эслатиб ўтамиз, 25 декабрь куни россиялик 6 нафар тик-токер иштирокида "Тik Tok Fest" шоу-концерт дастури ўтказилиши режалаштирилганди. Унда иштирок этувчи тик-токерлар Аня Покров, Ваня Дмитриенко, Даня Милохин, Анет Сай, Артур Бабич, Егор Шип асосан ижтимоий тармоқда шарқ қадриятлари ва тарбиясига зид, оммавий маданият ниқоби остидаги, шунингдек бесоқолбозликни тарғиб қилувчи айрим чиқишлари билан “тилга тушган”.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2709

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг