“Human” бандлик агентлиги директорига жиноий иш қўзғатилди
Жамият
−
20 Сентябрь 2019
4090Шу йилнинг 16 сентябрь куни пойтахтнинг Яккасарой тумани ИИО ФМБга жамоавий ариза келиб тушди.
Маълум бўлишича, жами 52 кишидан ташкил топган ва Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи аризачилар билан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2018 йил ноябрь ойида тақдим этилган тегишли лицензияга эга бўлган "Human" бандлик агентлиги" МЧЖ билан 2018 йилнинг ноябрь ойидан 2019 йилнинг сентябрь ойигача шартномалар тузган. Шартномаларга кўра, МЧЖ уларни Европа давлатларида, хусусан, Германия, Чехия, Япония, Туркия, Болгария ва Литвада ишга жойлаштириш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Бунинг учун ҳар бир аризачи МЧЖнинг ҳисоб рақамига 18 дан 35 миллион сўмгача бўлган миқдордаги маблағни кўчирган.
Шу тарзда "Human" бандлик агентлиги МЧЖнинг ҳисоб рақамига 52 нафар аризачилардан умумий миқдорда 1 670 500 000 сўм келиб тушган.
Бироқ аризачилардан ҳеч бири чет элда ишга жойлаштирилмаган. МЧЖ жабрланувчиларга пулларни қайтариб бермаган.
Тергов-олди ҳаракатлари Яккасарой тумани ИИО ФМБ ва прокуратураси томонидан ҳамкорликда олиб борилди. Натижада Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси, 4-қисми "а" банди ("Фирибгарлик, жуда кўп миқдорда") бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Ҳозирги вақтда айбланувчи сифатида ушбу МЧЖ директори 29 ёшли Шохнур Ф. жалб қилинди.
Юқоридаги аризачилардан ташқари, ҳозирги вақтда республиканинг бошқа вилоятларидан ҳам аризачилар мурожаат қилмоқда.
LiveБарчаси