HUAWEI Mate XT ва HUAWEI Mate 70 Pro билан технология ҳақида тасаввурингизни ўзгартиради
Бизнес
−
17 Июнь
2357Тасаввур қилинг: сиз қўлингизда тутган битта қурилма орқали бир вақтнинг озида ишхонангизнинг вазифаларини бажаряпсиз, оилангиз билан мулоқот қиляпсиз, сериал томоша қиляпсиз, суратга оласиз ва ўйин ўйнайсиз. Бўлиши мумкин эмас дейсизми? Бу — рўё эмас, сиз бундай қулайликни фақат HUAWEI Mate XT билан амалга оширасиз.
Уч экранли имконият
HUAWEI Mate XT – бу дунёдаги ягона уч карра букилувчи смартфон. У бир қараганда ихчам кўринади, аммо очилганда – 10.2 дюймли ультра кенг экран ҳизматингизга ҳозир бўлади. Иш, мулоқот, медиа – ҳаммаси бир жойда. Қурилманинг экранлари бир экран, икки экран ва уч экран режимида ишлайди, бу эса сизга бир вақтнинг ўзида нақ учта ишни бажаришга имкон дегани.
XMAGE камера – лаҳзаларни хотирага муҳрланг
Ҳаёт кутилмаганда энг гўзал кадрларни тақдим этади. XMAGE камера тизими эса уларни профессионал даражада сақлаб қолади.
- 10 босқичли диафрагма
- Перископик зум
- Ультра кенг бурчакли объектив
Буларнинг барчаси — ҳаётингизда бўлаётган ҳар бир лаҳзани тиниқ, ёрқин ва ҳиссиётли кўрсатиш учун.
Кўриниш ҳам муҳум!
Қурилма корпуси экотери билан қопланган. Бу нафақат эстетик кўриниш, балки амалий қулайликни ўзида жамлаган: у қўлингиздан сирпаниб кетмайди.
Ҳулласкалом, HUAWEI Mate XT — бу нафақат ақлли телефон, балки ақлли танлов.
Технология оламидаги янгиликларни эътиборсиз қолдирмайдиганлар учун ажойиб хушхабар: эндиликда Ўзбекистонда илк бор HUAWEI компаниясининг премиум даражадаги янги флагман смартфони – HUAWEI Mate 70 Pro тақдим этилмоқда. У ўзининг бетакрор дизайни, кучли техник имкониятлари ва замонавий сунъий интеллект (AI) тизимлари билан юқори даражадаги фойдаланувчилар эҳтиёжини тўлиқ қондира олади.
Технологиянинг янги чўққиси – HUAWEI Mate 70 Pro
Гўзаллик ва мустаҳкамлик бир телефонда
HUAWEI Mate 70 Pro'нинг биринчи қарашдаёқ эътиборни тортадиган жиҳати – бу классик орбитал камера ҳалқаси ва композит шиша толали корпус билан уйғунлашган нафис дизайндир. Унинг ҳар бир детали нафақат эстетик, балки функционал жиҳатдан ҳам мукаммал ишланган. Kunlun Glass 2 авлоди билан ҳимояланган дисплей – бу шунчаки экран эмас, бу кундалик ҳаётингизда сизни хотиржам тутадиган энг ишончли ҳамроҳ. У йиқилиш ва зарбаларга чидамли бўлиб, экран хавфсизлигини янги босқичга олиб чиқади.
Ҳар қандай шароитга мос – сув остида ҳам!
HUAWEI Mate 70 Pro – бу ҳақиқий содиқ ҳамроҳ. IP68 даражадаги сувга чидамлилик сизга ҳатто 6 метргача бўлган чуқурликда ҳам ҳеч қандай хавотирларсиз смартфондан фойдаланиш имконини беради. Энди дам олиш ёки экстремал саёҳатларда телефонингиздан қайғурмасангиз ҳам бўлади.
Сунъий интеллект – сиз учун
HUAWEI Mate 70 Pro'нинг AI тизими – бу махфийлик ва қулайликни бирлаштирган инновацион ечим. Масалан, агар сизга келган хабарни бошқа биров кўрмоқчи бўлса, экран автоматик тарзда билдиришномаларни яширади. Айнан сизга мўлжалланган AI функцияси ёрдамида сиз соат ёки смарт гаджет орқали хабарларга реал вақт режимида жавоб бера оласиз.
Ҳақиқий премиум совға – яқинларингиз учун энг яхши танлов
HUAWEI Mate 70 Pro – бу нафақат телефон, бу статус, бу эътибор. Ушбу қурилма яқин инсонингизга меҳр ва ҳурматингизни ифодаловчи мукаммал совға бўла олади.
Энди Ўзбекистонда!
HUAWEI Mate XT сериясидаги бу флагман смартфон Ўзбекистонда илк бор тақдим этилмоқда. Қурилмани Тошкент шаҳри Афросиёб кўчаси 28/14 манзилида жойлашган расмий HUAWEI Brand Shop’дан харид қилишингиз мумкин. Шунингдек, Тошкентдан ташқарида яшовчи харидорлар учун ҳам бизнинг ишончли ҳамкорларимиз дўконларида ушбу маҳсулот мавжуд.
Қўшимча маълумот ва янгиликлар учун расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:
Манзил: Ташкент, Мирабод тумани, Афросиоб кўчаси 28/14
Telegram: HuaweiMobileUz
Instagram: HuaweiMobileUz
Сайт: Huawei
Реклама ҳуқуқи асосида