Huawei барқарор ривожланиш натижалари билан Ўзбекистон ОAВ вакиллари билан ўртоқлашди

Бизнес

1280x960-2

2023 йил 26 июнда Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида Huawei компанияси маҳаллий ОAВ вакиллари учун компаниянинг 2022 йил ва 2023 йилнинг биринчи ярмидаги натижалари билан танишиш мақсадида йиллик пресс-брифинг ўтказди.

Huawei офисида компаниянинг Ўзбекистондаги бош директори маҳаллий ОAВ вакиллари билан компаниянинг 2022 йилги якунлари ва 2023 йилнинг биринчи ярми фаолияти билан танишиш мақсадида анъанавий пресс-брифинг ўтказди. Журналистларга рақамли саноат бўйича ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилаётган асосий лойиҳалар, шунингдек, мамлакатимизда AКТ инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш, қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий етиш ва маҳаллий AКТ истеъдодларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича режалар ҳақида маълумот берилди.

Журналистлар Huawei компаниясининг асосий бизнес бўлинмаларининг инновацион ечимлари, жумладан, соддалаштирилган, кам углеродли сайтлар асосида яшил тармоқларни қуриш бўйича телекоммуникация операторлари ечимлари; корхоналар, давлат ва таълим муассасаларини рақамлаштириш бўйича корпоратив ва давлат сегменти учун ечимлар; яшил ва рақамли энергияни ривожлантириш бўйича ечимлар, шунингдек, мамлакатда булутли ресурсларни янада ривожлантириш бўйича ечимлар билан таништирилди.

HUAWEI Device  бўлими мутахассислари ҳозирда Ўзбекистон мобил қурилмалар бозорида сотилаётган смарт-қурилмалар тақдимотини ўтказди. Масалан, HUAWEI nova 10 серияли смартфонлар, XMAGE ultra камерали, мустаҳкам Kunlun ойнаси,  HUAWEI SuperCharge тез қувватловчи ва юқори сиғимли аккумуляторга ега HUAWEI P60 сериясининг флагман қурилмалари, шунингдек, динамик ҳаёт учун тақиладиган қурилмалар.

2022 йил давомида HarmonyOS операцион тизимига эга қурилмалар сони 330 миллиондан ошди ва HarmonyOS Connect билан 290 миллиондан ортиқ қурилмалар етказиб берилди. Huawei Mobile Services (HMS) экотизими ҳозирда 200 000 та илова, 6 миллиондан ортиқ рўйхатдан ўтган дастурчилар ва 580 миллион ойлик фаол фойдаланувчилари билан дунёдаги учинчи йирик мобил экотизим ҳисобланади.

Брифингда Huawei компанияси “Рақамли Ўзбекистон 2030” стратегияси доирасида компания иштирокида амалга оширилган лойиҳалар, жумладан, ШҲТ саммити арафасида Самарқандда 5G тармоғининг ишга туширилиши ҳамда, Електрон булутга асосланган ҳукуматларни янада ривожлантириш учун асос яратган маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази, ягона тармоқни ишга тушириш бўйича муваффақиятли тажриба ҳақида қисқача маълумот берди.

Huawei барча маҳаллий алоқа операторлари билан доимий равишда ҳамкорлик қилиб, инновацион ечимларни тақдим етади ва тажриба алмашади. Шундай қилиб, жорий йилнинг февраль ойида Рақамли технологиялар вазири бошчилигидаги алоқа операторлари ва тартибга солувчи органлар вакилларидан иборат делегация Барселонадаги МWC мобил технологиялари соҳасидаги энг йирик тадбирлардан бирида Huawei стендига ҳамда компаниянинг Хитойдаги бош қароргоҳига ҳам ташриф буюрди. Жорий йилнинг май ойида Сиан шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбек-Хитой бизнес форумида мамлакатда AКТ инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва тармоқларни модернизация қилиш бўйича келишувлар имзоланган еди.

Республиканинг  IT-хизматлари экспортини ошириш режаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Huawei ва  IT Park Наманган ва Термиз шаҳарларида қўшма BPO-марказларини ишга тушириш бўйича лойиҳаларни амалга оширмоқда. Лойиҳалар “ақлли” ва “яшил” кампусларни яратиш ечимлари асосида ишлаб чиқилган. Термиз шаҳридаги BPO-марказида интеллектуал қурилмалар экотизимига ега 30 та иш ўрни учун шарт-шароит яратилган: компютерлар, Huawei мониторлари, инновацион Wi-Fi  6 уланиш нуқталари,  Ideahub интерактив доскаси ва марказни қайта тикланадиган энергия билан таъминлаш учун бинонинг томида ўрнатилган 10 кВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси, шулар жумласидан.

Huawei Ўзбекистонда ўз фаолиятини амалга оширар экан, барқарор ривожланиш мақсадларига амал қилади ва ҳар йили таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш ва AКТ истеъдодларини тарбиялаш учун асосий эътиборини қаратади. “Seeds for the Future” глобал таълим лойиҳаси тўққизинчи йилдирки Ўзбекистоннинг турли университетлари талабаларини рақамли билимларини ошириш учун  IT соҳалари билан бирлаштиришда давом этмоқда. 2022 йилда компаниянинг Тошкентдаги ваколатхонасидан гибрид форматдаги лойиҳада Ўзбекистоннинг 7 та университетидан 28 нафар талаба иштирок этган бўлса, бу йил эса 11 та университет талабалари Қатар ва БAAда минтақавий миқёсда таълим олиш имкониятига эга бўлади.

“Green Uzbekistan” ташаббуси доирасида Huawei Ўзбекистонда иккита: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг “Green Aral Sea” ва “Юксалиш” миллий ҳаракатининг “Green Aral Sea” эко-лойиҳалари бўйича ҳамкорликни давом эттирди. 2020 йилдан буён “Green Aral Sea” лойиҳаси доирасида Орол денгизи тубини ободонлаштириш учун 40 минг дона саксовул кўчати харид қилиш ва экишга кўмак берилди ҳамда “Юксалиш” миллий ҳаракати билан ҳамкорликда қўшма Экологик форум ўтказилди, Бўстонлиқ тумани Қоранкўл қишлоғида Тошкент халқаро таълим университетида кўчатлар экилди ва Тошкент шаҳридаги 15 та мактабга кўчатлар совға қилинди.

Huawei атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича корпоратив ижтимоий масъулиятни амалга ошириш, шунингдек қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш орқали Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшишда давом этиш ниятида. Ўтган йили “яшил” рақамли энергияга ўтишни жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан ҳамкорлик ўрнатилди. Жорий йилнинг февраль ойида эса Энергетика вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари, қуйи ташкилотлар ва саноат корхоналари вакилларидан иборат делегация Шенчжен шаҳридаги Huawei компаниясининг бош қароргоҳига ташриф буюрди. 2023 йил май ойида Сиан шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбек-Хитой бизнес форуми доирасида вазирлик билан Huawei  ечимларини Ўзбекистонда татбиқ этишни кенгайтириш бўйича кейинги ҳаракатларни белгиловчи меморандум тузилди. Ва ҳамкорликни давом эттиришда, 2023 йил июнь ойида Huawei компанияси мамлакатда қайта тикланадиган энергия манбаларини янада ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун инверторлар етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.

Пресс-брифинг якунида Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги директори жаноб Чен Цзякай ОAВ вакилларига компания фаолияти ва мамлакатда рақамли технологияларни ривожлантиришга доимий қизиқишлари учун миннатдорчилик билдирди ҳамда уларни касб байрамлари билан табриклади.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Huawei Green Aral Sea

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг