Хоразмда яп-янги юк машинаси ёниб кетди
Жамият
−
04 Март 2019
10037Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани Питнак шаҳрида Польшадан келтирилган MAN русумли юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
Воқеа жорий йилнинг 1 март куни содир бўлган. Ҳазорасп тумани Питнак шаҳри Шейхлар маҳалласида яшовчи 1966 йилда туғилган Ш.Р.нинг уйи олдида ўз номига расмийлаштирилган юк машинаси ёниб кетган. Транзит рақами 807069 бўлган (давлат рақами олинмаган) юк автомобилининг ёқилғи сақлаш сиғимини таъмирлаш вақтида чақнаш содир бўлган.
Чақнаш натижасида Ш.Р. ва қўшнилари – 1964 йилда туғилган С.Р, 1988 йилда туғилган Қ.Р. ва 2016 йилда туғилган Н.Қ.лар куйиш жароҳати билан ёнғин ўчириш экипажлари етиб боргунга қадар шифохонага олиб кетилган.
Чақнашдан ҳосил бўлган ёнғин оқибатида юк автомобили кабинасининг ташқи ва салони қисми қисман ҳамда ёқилғи сиғимларидан бири ёниб зарарланган. Ёнғинни бартараф этишга 2 та ёнғин ўчириш экипажи жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан юк автомобилининг қолган қисмилари сақлаб қолинган.
Чақнаш ва ёнғиннинг келиб чиқишига автомобиль ёқилғи сиғимини электр пайвандлаш вақтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмагани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси