Хитойда иш пайтида аёллардан оиласи ва фарзандлари ҳақида сўраш таъқиқланди

Олам

image

Хитойда аёлларни ишга қабул қилиш жараёнида иш берувчи томонидан уларнинг оиласи ва фарзандлари тўғрисида сўраш тақиқланди.

Эндиликда ишга қабул қилиш ва ўзаро ҳамкор излаш учун ўтказилган суҳбат жараёнида номзодларнинг жинсини ҳисобга олиш бекор қилинди. Бундан ташқари, ишга кириш учун топшириладиган ҳомиладорлик тести тиббий комиссия мажбурий таҳлиллар рўйхатидан олиб ташланди. 

Қоидани бузганларни 10 мингдан 50 минг юангача жарима кутмоқда. Инсон ҳуқуқлари қаттиқ бузилган ҳолатда тегишли компания лицензиядан маҳрум қилиниши мумкин.

“Reuters” агентлигининг таъкидлашича, дунёнинг энг йирик иқтисодий давлатларидан бири бўлган Хитой Осиёнинг энг кўп аёллар ишлайдиган мамлакати ҳисобланади. Аммо сўнгги йилларда бу кўрсаткич туша бошлади. Жаҳон банки маълумотига кўра, 1990 йилда 15 ёшдан катта бўлган хитойлик аёлларнинг 73 фоизи ишлаган бўлса, 2018 йилга келиб бу кўрсаткич 61 фоизни ташкил этди. 
 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хитой

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг