Happy birthday! Мирзиёев Назарбоевни туғилган куни билан табриклади

Жамият 3005
image

Ўзбекисон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевни 80 ёшни қаршилаётгани муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Элбошининг расмий сайтида маълум қилинди. 

Шавкат Мирзиёев ўз мактубида Нурсултон Назарбоев узоқ муддатли ва самарали фаолияти давомида нафақат Қозоғистонда, балки халқаро майдонда ҳам катта ҳурмат ва иззат қозонганини таъкидлаган. 

“Энг оғир тарихий даврда сиз мамлакатни самарали бошқардингиз, шубҳасиз, янги тарих ва Қозоғистон тақдири сизнинг исмингиз билан чамбарчас боғлиқ. Сизнинг улкан саъй-ҳаракатларингиз, оқилона ва узоқни кўзлаган раҳбарлигингиз туфайли, Қозоғистон Республикаси ўзининг улкан иқтисодий ва интеллектуал салоҳиятидан самарали фойдаланиб, бугунги кунда дунёнинг энг тез ривожланаётган мамлакатларидан бирига айланди”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Маълумот ўрнида, Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев жорий йилнинг 6 июль куни 80 ёшни қаршилайдию. Мамлакатда унинг юбилейига катта ҳозирлик кўрилмоқда. Кеча Нур-Султон шаҳридаги Миллий мудафаа институтида Назарбоевнинг ҳайкали очилди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 46
Рейтинг: 3.2
t
×