Happy birthday! – Мирзиёев Нарендра Модини 70 ёши билан қутлади

Жамият

−

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модига унинг 70 ёшлик таваллуд аёми муносабати билан самимий қутловларини йўллади.  

Ўзбекистон раҳбари ўз мактубида Ҳиндистон Бош вазирига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятида янги муваффақиятлар, дўст Ҳиндистон халқига эса тинчлик-омонлик ва бардавом тараққиёт тилади.

Маълумот ўрнида, Нарендра Моди 1950 йилнинг 17 сентябрь куни Ҳиндистоннинг Ваднагар шаҳрида таваллуд топган. У мамлакатнинг ўн олтинчи Бош вазири.

2014 йил Нарендра Моди Бош вазир лавозимига сайланган.

2018 йилда у Forbes журнали талқинига кўра дунёдаги энг нуфузли одамлар рейтингида 9-ўринни эгаллади. 

Ҳиндистонда ҳам,  чет элда ҳам Моди жуда зиддиятли шахс сифатида қаралади. Унинг 2002 йил Гужарат погромидаги ҳаракатлари қаттиқ танқид қилинди. Хусусан, у ҳинд мусулмонларини ҳимоя қила олмаганликда айбланди. Шунга қарамай, Моди Гужарот аҳолиси орасида катта ҳурматга эга. У 2001-2014 йилларда Гужарот штати Бош вазири бўлган. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг