Гвардиоланинг барча катта мураббийлар каби ўз инжиқликлари бор – Даврон Файзиев

Спорт

image

Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот ва медиа департаменти раҳбари Даврон Файзиев Англиянинг “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

“Пеп Гвардиоланинг барча катта мураббийлар каби ўз инжиқликлари бор. У тотал бошқарувни яхши кўради, шу йўл билангина ютуққа эришишига ишонади. Бу масалада унга тўсиққа айланиши мумкин бўлган ҳар қайси юлдузли, талантли, лидер ва буюк футболчидан воз кеча олади. Фаолияти давомида мисоллар кўп. Ҳаммасимасу, кўпи тўғри қарор бўлиб чиққан”, дейди Файзиев.

Маълумот учун, 52 ёшли Гвардиола 2016 йилдан буён “Манчестер Сити”ни бошқариб келмоқда. Фаолияти давомида Хосеп “Барселона” ва “Бавария” каби гранд жамоаларни бошқарган.


Мақола муаллифи

Теглар

Даврон Файзиев Гвардиола

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг