Гвардиола “Манчестер Сити”ни тарк этиши мумкин
Спорт
−
07 Декабрь 2023
7164Англиянинг “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола кутилмаганда инглиз клубини тарк этиш ҳақида ўйлаб қолди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Манбага кўра, Англия чемпионатининг 15-туридан ўрин олган “Астон Вилла”га қарши ўйинда “шаҳарликлар” 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг матбуот анжуманида испаниялик мутахассис истеъфоси ҳақида гапириб қолди.
“Агар бу мавсумда треблни қўлга киритсак, жамоани тарк этиш қарорини қабул қиламан. Англия футболи тарихи ва жамоаларнинг сифатини ҳисобга олсак, бу жуда қийин эканлигини тушунаман. Алекс Фергюссон қўл остида бу ишни фақат битта жамоа амалга оширган ва биз бу муваффақиятни ўтган мавсумда ҳам такрорладик”, дейди мураббий.
Маълумот учун, Гвардиола “Манчестер Сити”га 2016 йилда келганди. Унинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.
15 турдан кейин “Манчестер Сити” АПЛда 4-ўринда бормоқда ва пешқадам “Арсенал”дан ҳамон 6 очко ортда қолмоқда.
LiveБарчаси