Ғузорда 22 ёшли қиз ўзини осиб қўйди

Жамият

image

Жорий йилнинг 27 декабрь куни соат 12:00 ларда Қашқадарё вилояти Ғузор тумани, “Совбоғ” маҳалласида яшаган 1997 йилда туғилган Д.М. яшаш уйи молхонаси ёғоч устунида осилган ҳолда топилган. Д.М. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг 4-курси талабаси бўлган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Ғузор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ташкил этилган.

Суд тиббий экспертизанинг бирламчи ташҳисига кўра, марҳума Д.М.нинг ўлими бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан қисилиши оқибатида юзага келган механик асфекция натижасида юз бергани кўрсатилган. Марҳума жасадида унинг бўйнидаги странгуляцион эгат изларидан ташқари, тан жароҳатларининг бошқа бирор-бир объектив белгилари, яъни яра, шилинма ва қонталашлар мавжудлиги аниқланмаган.

Ҳолат юзасидан сўралган марҳуманинг яқинлари ва у яшаган маҳалла фуқароларининг айтишларича марҳумага нисбатан бирор киши томонидан руҳий ёки жисмоний тазйиқ ўтказилмаган.

Шунингдек, марҳуманинг ўлими ва ўз жонига қасд қилиш сабабларига ойдинлик киритиш мақсадида Ғузор тумани прокуратураси томонидан судга оид тиббий ва психологик экспертизалар тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё ўзини оси

Баҳолаганлар

286

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг